ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Трамп барча штат губернаторларини мактаблар фаолиятини бошлаш чораларини кўришга чақирди

Трамп барча штат губернаторларини мактаблар фаолиятини бошлаш чораларини кўришга чақирди

“Ўйлашимча улар мактабларни очиши керак. Мактаб ўқувчилари, ёш болалар коронавирусга жуда кам чалинади“, – деди у Колорадо ва Шимолий Дакота губернатори билан учрашувда.

Трампнинг таъкидлашича, якуний қарорни штат губернаторлари қабул қилади. Бироқ Оқ уй раҳбарининг фикрича, агар мактаблар очилмаган бўлса, ушбу штатларда аҳвол бутунлай яхшиланди, деб бўлмайди.

Дональд Трамп мактаб ходимларининг маълум ёшдагилари, яъни COVID-19 инфекциясини юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган кекса ёшдаги ўқитувчилар ишга кейинроқ чиқиши лозимлигини қайд этган.

АҚШда пандемия туфайли мактаблар ёпилган. Ўқувчилар масофадан туриб таълим олмоқда. Аксарият штатларда ушбу тартиб ўқув йили охиригача узайтирилган.

1 619
ЎзА