ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Трамп: АҚШнинг Суриядаги “чексиз урушлардан“ чиқиш вақти келди

Трамп: АҚШнинг Суриядаги “чексиз урушлардан“ чиқиш вақти келди

AҚШнинг Суриядаги “чексиз урушлардан“ чиқиш вақти келди. Aмерика етакчисининг сўзларига кўра, эндиликда Сурияга қўшни давлатлар ва можаро томонлари минтақадаги вазиятни ҳал қилишга мажбур бўлади.

AҚШ Президенти Дональд Трамп, Суриядаги вазиятни шарҳлар экан, мамлакат бу чексиз урушдан чиқиб, америкалик ҳарбийларни уйини қайтариш вақти келганини маълум қилди.

“Aмерика Қўшма Штатлари Сурияда 30 кун бўлиши керак эди ... Биз ноаниқ мақсадлар учун уруш домига тобора чуқурроқ кириб бордик. ... Aммо, бу бемаъни урушлардан чиқиш вақти келди. ... ва аскарларимизни уйга қайтаринг “, деб ёзган Трамп, бугун твиттеридаги саҳифасига.

“Туркия, Европа, Сурия, Эрон, Ироқ, Россия ва курдлар энди бу вазиятни бошқаришлари керак“, дея қўшимча қилган Трамп ўз изоҳида.

2 451
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА