ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

Трамп AҚШ “ақл бовар қилмайдиган янги қуроллар“ ишлаб чиқаётганини маълум қилди

Трамп AҚШ “ақл бовар қилмайдиган янги қуроллар“ ишлаб чиқаётганини маълум қилди
Aмерика Қўшма Штатлари “ақл бовар қилмайдиган янги қуроллар“, хусусан, энг янги сув ости кемаларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда душанба куни AҚШ президенти Дональд Трамп журналистларнинг саволларига жавобан маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, келгуси ҳафталарда Aмерика томони янги қурол тизимларини намойиш қилиши мумкин.

“Биз ҳозирда ақл бовар қилмайдиган янги қуроллар ишлаб чиқмоқдамиз. Ҳеч ким тасаввур қила олмайдиган қуролларимиз мавжуд“, деган AҚШ Президенти. “Яқин тўрт-беш ҳафта ичида танаффус қилишни режалаштирмоқдамиз. Биз (янги тизимлардан) баъзиларини намойиш қиламиз, айримларини эса йўқ“

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ядровий қуролларни янгиламоқда ва такомиллаштирмоқда. “Биз сув ости кемаларини ҳеч ким хаёлига келтирмайдиган даражада қуряпмиз“, деган Трамп. “Умид қиламанки, улардан фойдаланишга тўғри келмайди“

3 180
Малоҳат ҲУСАНОВА, ЎзA