ЎзА Ўзбек

08.02.2020 Чоп этиш версияси

Тожикистонга келаётган хорижий сайёҳлар сони ортмоқда

Тожикистонга келаётган хорижий сайёҳлар сони ортмоқда
Ҳамкорларимиз хабарлари

Тожикистоннинг “Ховар” агентлиги хабар беришича, ўтган йили Тожикистонда туризмни ривожлантириш соҳасида ижобий натижалар қайд этилди. Мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар ҳамда маҳаллий сайёҳлик агентликлари сони сезиларли равишда ошган, шунингдек, инфратузилма яхшиланган.

Агентликнинг ёзишича, куни кеча Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Ширин Омонзода ўтказган матбуот анжумани туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган.

– Туристларни жалб қилиш бўйича кўплаб тадбирларнинг ўтказилиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда, – деди Ширин Омонзода. – Тожикистонга ўтган йили 1 миллион 257 минг 300 хорижий сайёҳ келган. 2018 йилда бу кўрсаткич 219,7 кишини ташкил этган эди.

Шунингдек ўтган йили туристик агентликлари сони ҳам сезиларли равишда ошди. Бугунги кунда мамлакатда 202 та турагентлик фаолият олиб бормоқда.

1 932
ЎзА