ЎзА Ўзбек

26.12.2019 Чоп этиш версияси

Тожикистонга 2019 йилда Россиядан ​жўнатилган пул ўтказмалари мамлакат бюджетидан ошди

Тожикистонга 2019 йилда Россиядан ​жўнатилган пул ўтказмалари мамлакат бюджетидан ошди
Тожикистонлик меҳнат мигрантларининг Россиядан пул ўтказмалари ҳажми 2019 йилда 3 млрд. АҚШ долларини ташкил этади (2018 йилда 2,5 млрд. долларини ташкил этган). Бу ҳақда Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игорь Лякин-Фролов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда маълум қилган.


Элчининг маълумот беришича, айни пайтда бир миллионга яқин тожикистонлик меҳнат мигрантлари Россияда ишламоқда.


Тожикистоннинг 2019 йил учун давлат бюджети 2,5 млрд. долларни ташкил этади, яъни Россияда ишлаётган меҳнат мигрантларидан мамлакатга келадиган маблағ давлат бюджетидан ошади.

3 731
ЎзА