ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Тожикистонда пандемия шароитида ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти кескин оширилмоқда

Тожикистонда пандемия шароитида ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти кескин оширилмоқда
Жорий йилда Тожикистон пандемия шароитига қарамай қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини 2019 йилга нисбатан 35,8 фоизга оширади. 

Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкиллаштирилган «Тожикистон Республикасининг 2020 йилда қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари экспорти» бўйича вебинари давомида маълум қилинди.

Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасидан маълум қилинишича, палата ҳамда тадбиркорларнинг олдидан турган асосий вазифа, бу коронавирус пандемияси даврида ҳам маҳсулот етказиб бериладиган бозорларни сақлаб қолиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини оширишдан иборат.

2 196
ЎзА