ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар 2 минг 551 кишига етди

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар 2 минг 551 кишига етди

Ўтган бир кунда 201 та инфекция юқтириш ҳолати қайд қилинган, деб хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Матбуот марказининг маълумотига кўра, ҳозирда мамлакатда 3 минг 151 киши врачлар назорати остида сақланмоқда. Сўнгги бир кунда 1 минг 89 киши соғайиб чиққан. Айни пайтда Тожикистон ҳукумати ҳамда соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги COVID-19 профилактикаси ва касалликни даволаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда, дейилади хабарда.

988
ЎзА