ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

Тожикистонда иқтисодий ўсиш қандай омиллар таъсирида пасаймоқда?

Тожикистонда иқтисодий ўсиш қандай омиллар таъсирида пасаймоқда?

Жаҳон банки 2020 йилда Тожикистонда иқтисодий ўсиш пасайишини прогноз қилмоқда.

Аввалроқ, молия институти таҳлилида жорий йилнинг уч чорагида Тожикистон иқтисодиётида ўсиш бўлгани таъкидланган эди, дейилади ASIA-Plus ахборот агентлиги хабарида.

Жаҳон банки прогнозига кўра, бу йил якунида Тожикистон ЯИМи 7,2 фоизни ташкил қилади.

Бироқ келаси йили ва 2021 йилда Тожикистон ЯИМининг ўсиш суръати пасая бошлайди, дейилади таҳлилда.

Жаҳон банки мутахассисларининг фикрича, бу Россиядаги иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши ва жаҳон бозорида хомашё нархининг тушиб кетиши билан боғлиқдир.

Тожикистон иқтисодиёти РФ иқтисодиётига боғланиб қолган.

Малумот ўрнида, Россияда 500 мингдан 1 миллионгача Тожикистон аҳолиси меҳнат қилади. 

1 145
ЎзА