ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Тожикистонда эски таксилар тақиқланди

Тожикистонда эски таксилар тақиқланди

Тожикистон транспорт вазирлиги 2014 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларни такси сифатида фойдаланишни тақиқлади. Тақиқлов йил бошида кучга кирди ва Душанбе ҳудудларида амал қилмоқда.

Расмийларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, пойтахт кўчаларида ҳар куни такси хизматини 2300 та автомобиль тақдим қилади, уларнинг ярмидан камроғи янги талабларга жавоб бермайди.

Транспорт вазирлигининг қарори 2019 йилнинг баҳорида чиққан эди, аммо кучга 2020 йилнинг 1 январидан киришини ҳамма ҳам билмаган.Душанбе шаҳар транспорт бошқармасининг маълум қилишича, такси-компаниялари эски автомобилларни эксплуатациядан чиқаришга киришди.

“Душанбенаклиетхадамотрасон” транспорт корхонасининг бошлиғи Жумахон Давлатовнинг баёнот беришича, янги чоралар биринчи навбатда хавфсизлик нуқтаи назаридан жорий қилинди. “Замонавий дизайнлардаги машиналарда барча хавфсизлик чоралари кўзда тутилган. Бизнинг мақсадимиз йўловчиларнинг ва хизматларнинг хавфсизлик даражасини юксалтиришдан иборат”, дейди у.

Давлатовнинг баёнот беришича, Душанбеда фаолият юритувчи 11 та такси-компаниядан 2017 йилда ишлаб чиқарилган машиналарга эга “Олуча такси“ компаниясидан ташқари ҳаммаси машиналарни янгилаши керак.

“Сабох такси” компаниясининг ижрочи директори Содиқжон Зарифийнинг хабар беришича, мазкур компания Транспорт вазирлигининг талабини бажарди. Унинг сўзларига қараганда, компанияга янги автомобиль харид қилган ҳайдовчилар ишга қабул қилинмоқда. “Бошқа томондан бизда шахсий машинасига эга бўлмиш ҳайдовчиларга ёрдам дастури амал қилади. Биз уларга янги авто сотиб олишлари учун ёрдам берамиз. Масалан, биз кредит сўраб банкка мурожаат қилган мижозга ёрдам берамиз – яъни у бизда ишлаётгани ҳақида зарур ҳужжатларни тақдим қиламиз”.

Такси Тожикистон йўлларидаги талабгор жамоат хизматларидан бири ҳисобланади. Бундан бир неча йил муқаддам Душанбе кўчаларида атиги 3 сомони (0,3 доллар)га шаҳарнинг бир чеккасидан нарига чеккасига элтиб қўювчи таксилар фаолият юритарди. Аммо Душанбе ҳокимлиги шаҳар кўчалари машиналарга тўлиб кетгани ва шаҳар тирбандликка айланиб қолганини айтиб, бу хизматларни тақиқлади. Унинг ўрнига жамоат транспортининг бошқа турлари эксплуатацияга топширилди.

2 554
ЎзА