ЎзА Ўзбек

02.09.2019 Чоп этиш версияси

Тожикистон вилоятларида мустақиллик байрамига тайёргарлик

Тожикистон вилоятларида мустақиллик байрамига тайёргарлик

Тожикистон мустақиллиги байрами арафасида Кулобда “марш машқлари”га ҳар куни 7 мингга яқин киши чиқмоқда. Улар асосан талабалар ва давлат муассасаларининг ходимларидир.

Хатлон вилояти маъмуриятининг маданият бошқармасидаги манбанинг айтишича, 7 мингга яқин киши Тожикистон президентининг вилоятга ташрифи чоғида бўлиб ўтадиган тадбирларга жалб қилинган. “Намойишда уларнинг ҳаммасига маълум роль берилган. Масалан, битта гуруҳ Роғун ГЭСи қурилиши ва “чироқ” берилаётганини акс эттириши керак”, - дейди манба.

Кулоб давлат университети проректори Ҳотамшоҳ Назаровнинг август ойи бошларида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, олий ўқув юртларидан “маршировка”ларга 3200 талаба жалб қилинган. “500га яқин талабани ётоқхона билан таъминладик, қолганлари қариндошларининг уйида яшамоқда”, -деди Назаров.

9 502
ЎзА