ЎзА Ўзбек

13.08.2019 16:48 Чоп этиш версияси

Тожикистон ва Хитой ҳарбий бўлинмаларининг қўшма машқлари давом этмоқда

Тожикистон ва Хитой ҳарбий бўлинмаларининг қўшма машқлари давом этмоқда

Тоғли Бадахшонда ҳарбий машқларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иккита қўшни давлат ҳарбий бўлинмаларининг террор хавфларини бартараф этишда қўшма ҳаракатларини ишлаб чиқишдан иборат. Сўнги бор Тожикистон ва Хитой ўртасидаги бу каби машқлар 2016 йил сўнггида ўтказилган эди.

Мамлакат мудофаа вазирлигининг баёнот беришича, ҳарбий машқлар 12 август куни эрта тонгда 3,5 минг метр баландликда жойлашган Шугнан туманининг “Желонди” ҳарбий полигонида бошланди. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, машқлар 14 августга қадар давом этади. Машқларга авиация, танклар ва артиллерия, шунингдек мотоўқчи қисмлар жалб қилинади.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ориф Нозимзоданинг айтишича, ўтказилаётган қўшма машқлардан асосий мақсад террор хавфи пайдо бўлгудек бўлса талофатларни камайтиришдан иборат.

– Мақсадларимиздан яна бири Бадахшонда жойлашган ҳарбий қисмлар шахсий таркиби билан биргаликда ҳаракатлар олиб боришдан иборат”, –деди Ориф Нозимзода. – Желонди полигонида 14 август куни авиация, танклар ва зирҳли транспортёрлар, артиллерия қурилмалари ва бошқа махсус қурол ва техникалар ҳам ишга солинади.

ЎзА
1 722