Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 12:52 Чоп этиш версияси

Тожикистон нарх-навони мувофиқлаштириш амалиётига қайтмоқда

Тожикистон нарх-навони мувофиқлаштириш амалиётига қайтмоқда
Эндиликда Тожикистон ҳукумати асосий эҳтиёж маҳсулотлари ва товарларнинг 16та турига нисбатан нархларни мувофиқлаштиради. 

Қарор мамлакат президенти Эмомали Раҳмон, ҳукумат раиси томонидан имзоланди, назорат эса Монополияга қарши кураш хизматига юклатилди.

Давлат томонидан нархлари мувоффиқлаштириб туриладиган ижтимоий аҳамиятга молик товар ва маҳсулотлар орасида ун, нон, макарон маҳсулотлари, дон, арпа, гуруч, шакар, мой, картошка; сабзавотлардан: сабзи, пиёз, карам; сут маҳсулотларидан: сут, кефир, сметана, творог; гўшт маҳсулотларидан: мол, қўй, товуқ гўштлари, шунингдек, тухум, туз, чой, болалар озуқаси бор.

Шу тариқа Тожикистон 25 йил ўтиб яна товар ва маҳсулотлар нархини мувофиқлаштириш амалиётига қайтмоқда.

1993 йилнинг 8 январь куни Тожикистон вазирлар Кенгаши “Эркин нарх-наво тўғрисида” қарор қабул қилган эди. Бу, ўз навбатида, бозорда озиқ-овқатлар тақчиллигига барҳам берганди.

ЎзА
3 257