ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Тожикистон хорижий мамлакатлар билан авиақатновни қайта йўлга қўймоқда

Тожикистон хорижий мамлакатлар билан авиақатновни қайта йўлга қўймоқда

Тожикистоннинг "Somon Air" авиакомпанияси самолёти 30 август куни Душанбе-Минск ва Минск-Душанбе йўналишида чартер рейсини амалга оширади.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу борадаги қарор янги COVID-19 инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича эпидемиологик чораларни кучайтириш бўйича республика штаби томонидан қабул қилинди.

Ташқи сиёсат маҳкамасининг хабарига кўра, чартер рейси биринчи навбатда Беларус Республикаси ва Украинада таълим олаётган тожикистонлик талабалар, шунингдек хорижий фуқароларни олиб кетишга ва олиб келишга мўлжалланган.

ТИВнинг эслатишича, Тожикистон Республикасига киришда йўловчилар коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақида маълумотномага эга бўлишлари керак.

1 167
ЎзА