Томскдаги ёнғинда тирик қолган 2 фуқаро ва 2 нафар ҳалок бўлганлар жасади Ўзбекистонга олиб келинди
Россия Федерациясининг Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг жасади Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинган эди.
Россия Федерациясининг Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг жасади Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинган эди.
Ушбу фожиада тирик қолган 2 нафар ўзбекистонлик ҳамда вафот этган 2 марҳумнинг жасади ҳам 30 январь куни Ватанга олиб келинди.
Олиб келинган жасадлар уларнинг доимий яшаган вилоятларига етказилди.