ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Толибонлар Трампнинг музокара ўтказишни бекор қилганидан норози

Толибонлар Трампнинг музокара ўтказишни бекор қилганидан норози

АҚШ Президенти Дональд Трамп тинчлик бўйича музокаралар ўтказишни ва ҳаракат раҳбарлари билан учрашувни бекор қилганидан кейин толибонлар Афғонистонда ўз курашини давом эттирмоқчи.

ToloNews бу ҳақда хабар бермоқда.

Аввалроқ Трамп толибонларнинг раҳбарлари билан, шунингдек, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан якшанба кунги учрашувини бекор қилганди.

Бундай қарорга келишига у Қобулдаги 12 киши, жумладан, америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлган террорчилик ҳаракатини сабаб қилиб кўрсатган.

2 348
ЎзА