ЎзА Ўзбек

29.08.2019 Чоп этиш версияси

Толибонлар Ҳиротга ҳужум уюштирди. Ҳалок бўлганлар сони 14 нафар

Толибонлар Ҳиротга ҳужум уюштирди. Ҳалок бўлганлар сони 14 нафар

Афғонистонда толибонларнинг навбатдаги ҳужумидан кейин камида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради “Ariana News” телеканали полиция маълумотига асосланган ҳолда.

“Хиротда жангарилар ҳужум уюштиришди”, дейди полиция вакили Абдул Аҳад Вализода. Ҳалок бўлганлар орасида ҳукумат томонидаги ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва маҳаллий аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва болалар бор.

Яна 10 киши жароҳатланган. Толибонлар Ҳиротдаги ҳужум бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олган.

4 053
ЎзА