ЎзА Ўзбек

11.06.2019 12:06 Чоп этиш версияси

Толибонлар билан музокараларда янги босқич бошлангани маълум қилинди

Толибонлар билан музокараларда янги босқич бошлангани маълум қилинди

АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод толибонлар билан музокараларда янги босқич бошланганини маълум қилди, дейилади Anadolu Ajansi хабарида.

У мамлакат пойтахти Қобулда Президент Ашраф Ғани билан музокаралар олиб борган ва томонлар жангарилар билан тинчлик битимини тузишга тайёрлигини айтган. Эслатиб ўтамиз, АҚШ шу пайтгача толибонлар билан камида беш босқичда музокаралар олиб борган.

ЎзА
2 201