ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Толибонлар АҚШга вақтинча ярашув таклифини билдирди

Толибонлар АҚШга вақтинча ярашув таклифини билдирди

Афғонистондаги толибонлар ҳаракати вакиллари АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзодга етти кундан ўн кунгача давом этувчи ўт очишни тўхтатиш бўйича вақтинча ярашув таклифи битилган ҳужжатни топширди. Бу ҳақда “Regnum” толибонлар вакилининг маълумотига асосланиб хабар тарқатган.

Ҳужжат махсус вакилга Қатарда топширилган. Хабарда мазкур қадам Афғонистонда тинчлик барқарорлиги учун муҳим экани таъкидланади, лекин бу толибонларнинг АҚШ билан музокаралари давом этишига сабаб бўлиши номаълум.

2 241
ЎзА