ЎзА Ўзбек

10.07.2020 Чоп этиш версияси

Токио коронавирус бўйича яна рекорд қайд этди

Токио коронавирус бўйича яна рекорд қайд этди

Япония пойтахтида сўнгги маълумотларга кўра, бир кун давомида яна 243 кишининг организмида COVID-19 аниқланди. Бу касаллик мамлакатга кириб келгандан буён қайд этилган рекорд кўрсаткичдир. Ушбу хабарни “Asahi” телеканали мегаполис маъмуриятидаги манбасига таяниб тарқатган.

Бундан аввалги энг юқори ўсиш даражаси – бир кунда 206 кишининг зарарланиши апрель ойида рўй берганди. Демак, хулоса қилиш мумкинки, ҳали ҳеч бир давлатда коронавирусдан хотиржамликка берилиш ярамайди. Дарвоқе, бир кун олдин Токиода 224 фуқаро янги коронавирус инфекциясини юқтириб олгани аниқланганди.

Ҳукумат ушбу салбий ҳолатнинг сабаби айнан префектуралар оралиғидаги ҳаракатланишга нисбатан ўрнатилган чекловлар юмшатилиши билан боғлиқ эканини таъкидламоқда. Зеро, сўнгги пайтларда минтақалараро борди-келди ошган, тунги кварталлар фаолияти тикланган, бунинг натижасида мижозлар билан муомалага киришганда ниқоб тақмаслик, оралиқ масофани сақламаслик ҳолатлари жуда кўп учраётганди.

6 303
ЎзА