ЎзА Ўзбек

17.06.2019 Чоп этиш версияси

Тоқаев митинглар ўтказиш тўғрисида янги қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди

Тоқаев митинглар ўтказиш тўғрисида янги қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди

Қозоғистонда митинглар ўтказиш тўғрисида янги қонун ишлаб чиқилади, ноқонуний намойишлар тўхтатилади. 

Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев маълум қилган.

9 июн куни Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида мамлакат президентлиги сайловига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтган эди. Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, сайлов куни юзлаб кишилар қўлга олинган. Норозилик намойишларини ўтказиш чақириғи билан Қозоғистонда экстремистик ҳаракат деб тан олинган “Қозоғистон демократик танлови” етакчиси, ҳозирда Францияда яшаётган Мухтор Аблязов ижтимоий тармоқлар орқали ўз тарафдорларига мурожаат қилган бўлиб, бундан ташқари у президентлик сайловини бойкот қилишга ҳам чақиради. 

“Нимаики ноқонуний бўлса, табиийки тўхтатилади. Бош прокуратура кўчаларда шу тарзда тўпланиш ноқонуний эканлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирди. Ваҳоланки, рухсат берилмаган митинглар, тартибсизликлар - шу хилдаги акцияларда қатнашишни истамайдиган инсонларга халақит беради. Қонун ишлаб чиқилади. Намойишга чиқмоқчи, ўз қарашларини билдирмоқчи бўлганлар тегишли органларга мурожаат қилади. Уларга тўпланиш ва ўз фикрларини айтиш учун махсус жой берилади”, деган Тоқаев “Euronews“га берган интервьюсида. 

Маълумот ўрнида, Қозоғистонда тинч йиғилишлар, митинглар, юришлар, пикетлар ўтказиш тартиблари бўйича қонун қабул қилинган. 

2 205
ЎзА