Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.05.2018 14:05 Чоп этиш версияси

Тинч океанида тонналаб “кокаин” ушлаб қолинди

Тинч океанида тонналаб “кокаин” ушлаб қолинди Тинч океанининг шарқий қисмида февраль ойидан апрель ўрталаригача давом этган амалиётлар чоғида АҚШ Соҳилни қўриқлаш хизмати жами олти тонна “кокаин”ни ушлаб қолди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Гиёҳвандлик моддаси ортилган кемалар сони олтита бўлганлиги, улар Мексика ҳамда Марказий ва Жанубий Америка соҳилларида қўлга олингани хизмат ҳисоботида маълум қилинган.


Хабарда қайд этилишча, “қора бозор”да қиймати 180 миллионга тенг олти тонна “кокаин” Форт-Лодердейл портида юкланиб, йўқ қилиш учун жўнатиб юборилган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 751