ЎзА Ўзбек

11.01.2019 15:38 Чоп этиш версияси

Тибет 2018 йилда 30 миллион сайёҳни қабул қилди

Тибет 2018 йилда 30 миллион сайёҳни қабул қилди

Сўнгги маълумотларга кўра, 2018 йилда Хитойнинг Жануби-Ғарбий қисмида жойлашган Тибет автоном вилоятига 30 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

Синьхуа ахборот агентлиги хабарида келтирилишича, ушбу кўрсаткич йиллик ҳисобда 31,5 фоизга ортиб, Тибет сайёҳлик соҳаси тарихида рекорд даражага етган.

– Минтақа ҳукумати 2019 йилда ҳудудга 40 миллион сайёҳ ташриф буюришидан тахмин қилмоқда, – дейди Цичжала тумани ҳокимияти раиси ўз чиқишида.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳудуд сайёҳлик инфратузилмаси, меҳмонхона бизнеси, транспорт хизмати ва авиақатновлар тизимини ривожлантиришда қатор имтиёзлар жорий этиш орқали Тибет туризм индустриясини янада кучайтириш ниятида.

2018 йил ҳолатига кўра, Тибетнинг туризм соҳасидаги даромади 2017 йилга нисбатан 29,2 фоизга ортиб, 7,2 миллиард долларни ташкил қилган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​​
1 534