ЎзА Ўзбек

21.10.2019 Чоп этиш версияси

“The Planet of ART-2019“ халқаро болалар санъат фестивалида юртимиз вакили муносиб тақдирланди

“The Planet of ART-2019“ халқаро болалар санъат фестивалида юртимиз вакили муносиб тақдирланди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган “The Planet of ART-2019“ халқаро болалар санъат фестивалида “Марварид” болалар студияси тарбияланувчиси Шоҳрузбек Эргашев вокал йўналишида, Олма-ота эстрада симфоник оркестри ҳамроҳлигида жонли ижрода куйлаб, юртимиз шарафини ҳимоя қилди ва Қозоғистон миллий ЮНЕСКО федерация клуби Президентининг махсус совғасини қўлга киритди.

Ушбу фестивалда Россия ва Ўрта Осиё давлатларидан 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 3500 дан ортиқ иқтидорли болалар вокал, чолғу асбобларида куйлаш ва хореография йўналишларида 3 та босқичда иштирок этдилар. Саралаш беллашувларидан сўнг улардан 16 та энг маҳоратлилари танлаб олиниб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди ва 2-10 октябрь кунлари Олма-ота шаҳрида финал босқичида яна бир бор ўз маҳоратларини намоён қилди. Фестиваль якунида ташкилотчилар томонидан эсдалик совға ва дипломлар топширилди.

1 753
ЎзА