ЎзА Ўзбек

12.07.2018 15:37 Чоп этиш версияси

“Tesla”ни собиқ ходим инвесторларни чув туширганликда айблади

“Tesla”ни собиқ ходим инвесторларни чув туширганликда айблади
“Tesla”нинг собиқ технологи АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссиясига расмий ариза билан мурожаат қилди. Унинг аризасига кўра, компания инвесторларни алдаб келган. 

“Washington Post” газетасининг бу ҳақда ёзишича, “Tesla”нинг собиқ технологи Мартин Трипп компания ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида нуқсонли батареяларни ишлатишдан ташқари автомобилларни йиғишда яроқсиз қисмлардан такрор-такрор фойдаланганини ҳам иддао қилган. Унинг сўзларига кўра, “Tesla” шу тариқа ишлаб чиқарилаётган “Tesla Model 3” седанлари ҳажмини ҳафтасига 44 фоизга ошириб, компания инвесторлари ва харидорларини ёлғон маълумотлар билан таъминлаб келган.

Ўз навбатида, компания ўтган ойда ишдан бўшатилган собиқ технологнинг барча айбловларини рад этмоқда. Ҳатто Мартин Триппга қарши судга даъво аризаси ҳам киритган. Унга кўра, собиқ ходим компания компьютерлар тизимини бузиш, шахсий маълумотларни ўғирлаш ва “Tesla”ни обрўсизлантирувчи сохта ахборотларни ОАВга тақдим этганликда айблаган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 549