ЎзА Ўзбек

16.01.2019 10:15 Чоп этиш версияси

Тереза Мэйнинг Brexitга оид режаси маъқулланмади

Тереза Мэйнинг Brexitга оид режаси маъқулланмади Ўзининг Brexitга оид режаси маъқулланмаганидан кейин ҳам Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй истеъфога чиқмоқчи эмас, деб хабар беради Reuters агентлиги. 

Бош вазирнинг вакили, Мэй Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишига оид ишида давом этишини айтган. Эслатиб ўтамиз, қуйи палатанинг аксарият депутатлари Мэйнинг Brexitга оид режасига норози бўлишган: 432 овоз бу битимга қарши, 202 депутат буни ёқлаб овоз берган. Шундан сўнг лейбористлар Мэй бошчилигидаги консерваторларга ишончсизлик вотумини беришга чақирган.

ЎзА
1 377