ЎзА Ўзбек

07.12.2018 08:52 Чоп этиш версияси

Тереза Мей Буюк Британия қаршисида уч йўл борлигини айтди

Тереза Мей Буюк Британия қаршисида уч йўл борлигини айтди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexitнинг бекор қилинишини олдиндаги имконлар қаторида санаб ўтди. 

"Reuters" хабарига кўра, “Қаршимизда уч йўл бор: биринчиси – битим тузиб Евроиттифоқни тарк этиш, иккинчиси – Евроиттифоқни битимсиз тарк этиш, учинчиси эса Евроиттифоқда қолиш”, деб таъкидлайди Мэй. Шунга қарамай, бош вазир британ халқининг референдумда билдирган овозини инкор қилиш нотўғри бўлишини қўшимча қилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 11 декабрида куни парламентда Тереза Мэй таклиф қилган Brexit лойиҳаси муҳокама қилинади.

ЎзА
1 717