ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

“Теодор Рузвельт“ авиаташувчи кемасида коронавирус туфайли илк қурбон берилди

“Теодор Рузвельт“ авиаташувчи кемасида коронавирус туфайли илк қурбон берилди

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари тарқатган хабарда айтилишича, “Теодор Рузвельт“ авиаташувчи ҳарбий кема экипаж аъзоларидан бири коронавирусдан вафот этган.

“Теодору Рузвельт“ кемаси денгизчиси 9 апрель куни Гуамдаги касалхонага олиб келинган эди, у коронавирусга чалинган ва аҳволи оғирлашиб 13 апрелда вафот этди“, – дейилади АҚШ ҳарбий денгиз кучлари тарқатган хабарда.

12 апрелгача кемада хизмат қилаётган шахсий таркибнинг 92 фоизи коронавирусга тест топширган. Натижада 585 нафар ҳарбийнинг вирус юқтиргани маълум бўлди, 3 минг 724 нафари соғлом чиққан. Экипаж аъзоларидан 3 минг 967 нафари кемадан туширилган.

Кема ҳозир Гуамдаги ҳарбий базада турибди. Қўмондонликдан маълум қилинишича, кема коронавирус тарқалганига қарамай, жанговар ҳолатда қолади.

993
ЎзА