ЎзА Ўзбек

06.12.2018 12:21 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз чорак финалда

Теннисчиларимиз чорак финалда

Покистоннинг Исломобод шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида “Фьючерс” мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида Саидаъло Саидкаримов италиялик Лорензо Босчини ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалда Жанубий Корея вакили Чеонг Кимга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Шунингдек, Саидаъло жуфтлик баҳсларида россиялик шериги Дмитрий Мягков билан турнирнинг илк босқичида мезбонлар вакили Муса Чодар ва Малик Абдул Раҳмонга қарши ўйин ўтказди ва ҳар иккала сетда 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган яна бир теннисчимиз Шониғматжон Шофайзиев сербиялик Дарко Яндрич билан покистонлик Аҳмед Чодар ва Шаҳзад Хонни 6:4, 5:7, 11-9 ҳисобида енгди.

Энди Саидаъло ва Дмитрий чорак финалда россиялик Александр Павлюченко ва Владимир Поляков билан Шониғматжон ва Дарко покистонлик Муҳаммад Абид ва канадалик Муҳаммад Вагас Малик билан рақобатлашади.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА​​
1 507