ЎзА Ўзбек

26.08.2018 09:18 Чоп этиш версияси

Техасда поезд ва юк машинаси тўқнашди

Техасда поезд ва юк машинаси тўқнашди
Шанба куни Техас штатидаги йўлда йўловчи поезди юк машинасига урилди. ТАССнинг хабар беришича, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир неча кишининг жароҳатлангани айтилмоқда. Бу ҳақда воқеа содир бўлган Арлингтон шаҳар полиция бўлими маълум қилган.

“Биз "Trinity Railway Express" транспорт компаниясига тегишли поезд ҳалокатга учраган жойда Арлингтон ёнғин хизмати билан ишламоқдамиз. Юк машинасидаги икки киши ҳалок бўлган, поездда бир неча йўловчи жароҳатланди ва улар касалхонага ётқизилди”, дея қайд этилган полициянинг Twitter`даги саҳифасида.

"Fox News" телеканалининг аниқлик киритишича, ҳодисада 12 киши тан жароҳати олган бўлиб, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
4 375