ЎзА Ўзбек

06.11.2019 Чоп этиш версияси

Теҳрон ядровий келишувга оид мажбуриятларини қисқартиришда давом этмоқда

Теҳрон ядровий келишувга оид мажбуриятларини қисқартиришда давом этмоқда

Эрон бугун, 6 ноябрдан бошлаб Фордо объектидаги ўз ядровий дастури бўйича халқаро келишувда тақиқланган қурилмаларни ишга туширади.

“REGNUM” хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат Президенти Ҳасан Руҳоний баёнот бериб, ядровий объектдан газ олиш бошланишини айтган.

Шу тариқа Теҳрон ядровий келишувга оид мажбуриятларини қисқартиришнинг тўртинчи босқичига киришади.

Бу чоралар келишувга аъзо давлатлар ўз мажбуриятини бажаришга киришиши биланоқ бекор қилиниши айтилган.

1 870
ЎзА