Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2018 12:20 Чоп этиш версияси

Тайландда сайёҳлик кемаси ҳалокатга учради, қурбонлар кўп

Тайландда сайёҳлик кемаси ҳалокатга учради, қурбонлар кўп Аввалроқ, хорижий ОАВ томонидан Тайланднинг Пхукет ороли соҳилларида кучли пўртана туфайли 2 та сайёҳлик кемаси ҳалокатга учрагани ҳақида хабар тарқатилган эди.

“The Nation” газетасининг сўнгги маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодисада қурбон бўлганлар сони 18 нафарга етган, хитойлик 39 сайёҳ эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Маълум бўлишича, ҳалокатга учраган сайёҳлик кемаларидан бири - “Phoenix” га чиққан 105 кишининг 93 нафари йўловчи, 12 таси экипаж аъзолари ва гидлар бўлган.

Бугундан Пхукет портида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. 10 метр узунликдаги қайиқларнинг денгизга чиқиши тақиқлаб қўйилган.


Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 711