ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ делегацияси билан учрашув тўғрисида

Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ делегацияси билан учрашув тўғрисида

Хабар берганимиздек, АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси бош ижрочи директори Адам Болернинг мамлакатимизга ташрифи бошланди. Бугун меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Мулоқот аввалида томонлар ўзаро яқин сиёсий муносабатлар ўрнатилгани, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ҳарбий-техникавий алоқалар мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

АҚШ вакиллари Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишда минтақавий ёндашувни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ушбу йўналишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.

Музокаралар чоғида Афғонистон ва минтақамиз ўртасидаги иқтисодий, транспорт-коммуникация алоқаларини кенгайтиришга кўмак берадиган қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси маблағларини жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди.

1 601
ЎзА