ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Тарихда илк бор икки аёл космонавт биргаликда очиқ фазога чиқмоқда

Тарихда илк бор икки аёл космонавт биргаликда очиқ фазога чиқмоқда

Тарихда илк бор икки аёл космонавт Халқаро космик станция бортидан биргаликда очиқ фазога чиқади. Улар америкалик Энн МакКлейн ва Кристина Кукдир.

РИА Новостининг ёзишича, бу ҳақда Кристина Кук матбуот анжуманида маълум қилган.

Шу вақтга қадар аёл космонавтлар очиқ фазога фақат битта-битта бўлиб чиққан. Илк бор очиқ фазони забт этган биринчи аёл космонавт эса Светлана Савицкая ҳисобланади.

Аввалроқ, жорий йилнинг 14 мартида “Союз МС-12“ кемаси фазога кўтарилиши маълум бўлган эди. “Союз МС-12“ экипажи таркибида россиялик космонавт Алексей Овчинин, америкалик Ник Хейг ва Кристина Кук бор. Парвоз давомийлиги 203 кундан (3 октябргача) иборат. Космик миссия доирасида экипаж аъзолари очиқ фазога чиқади ва илмий тажрибалар ўтказади.

3 529
ЎзА