ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Таиландда харид қилинган маҳсулотларни солиш учун пластик пакетлар бериш тўхтатилади​

Таиландда харид қилинган маҳсулотларни солиш учун пластик пакетлар бериш тўхтатилади​
Таиланддаги 70 та тармоқ дўконлари, жумладан, мамлакатдаги йирик гипермаркетларда ҳам янги йилнинг 1 январидан бошлаб харид қилинган маҳсулотларни солиш учун пластик пакетлар бериш тўхтатилади. 

“Thaiger” интернет-порталида ёзилишича, Таиланд Чакана савдо ассоциацияси шу тариқа пластик чиқиндиларни камайтиришга оид миллий дастурга ўз ҳиссасини қўшади. 

Хабарда эслатилишича, дунё океанини пластик чиқинди ​билан ифлослантириш бўйича Таиланд етакчилардан бўлиб турибди. ​




1 418
ЎзА