ЎзА Ўзбек

11.09.2018 12:19 Чоп этиш версияси

Таиланд соҳилларида заҳарли илонлар учрамоқда

Таиланд соҳилларида заҳарли илонлар учрамоқда

Таиланднинг Пхукет ороли соҳилларида заҳарли денгиз илонлари пайдо бўлди, дея хабар бермоқда "The Phuket News" нашри.

– Пхукет халқаро аэропортидан унча узоқ бўлмаган Най-Янг соҳили яқинида заҳарли денгиз илонларини учратдим, – дейди маҳаллий аҳоли вакили нашрга берган интервьюсида. У ўта хавфли бўлгани боис сайёҳларни огоҳлантиришга қарор қилдим.

Ўтган ҳафта ҳам шунга ўхшаш воқеа Патонг соҳилларида содир бўлганди.

“Phuket Lifeguard“ клуби президентининг таъкидлашича, денгиз илонларининг қирғоққа чиқиб қолишидан хавотирланиш ўринсиз. Чунки бу турдаги илонлар қуруқликда яшашга мослашмаган. Уларнинг аксарияти соҳил бўйларида ўлик ҳолда топилиши сабаби ҳам шундан.

Дилобар Маматова, ЎзА
3 131