ЎзА Ўзбек

07.09.2020 Чоп этиш версияси

Табиий газ захиралари топилган ҳудудда Туркия, Греция, Франция ва Италия ўз манфаатини кўрмоқда

Табиий газ захиралари топилган ҳудудда Туркия, Греция, Франция ва Италия ўз манфаатини кўрмоқда

Туркия Ўрта ер денгизидаги энергия манбаларига бой ҳудудни ҳарбий йўл билан ҳам ҳимоя қила олади.

Бундай қарашни ҳам ўз фикрида истисно тутмаган Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Афинани мазкур баҳсли ҳудуд аслида кимга тегишли эканига аниқлик киритиш учун музокаралар ўтказишга чақирди.

"Улар ёки сиёсат ва дипломатия тилига тушуниши керак, ёки оқибатлар бошқача бўлади", деди Туркия президенти.

Табиий газ захиралари топилган ҳудудда Туркия, Греция, шунингдек, Франция ва Италия ҳам ўз манфаатини кўрмоқда, деб ёзади “NewsRu Israel” нашри.

Якшанба куни маълум бўлишича, Туркия Греция билан чегарага ҳарбий техникаларини кўчирган, Греция бу ҳаракат "режага кўра" амалга оширилганини таъкидламоқда.

2 670
ЎзА