ЎзА Ўзбек

05.03.2019 10:12:12 Чоп этиш версияси

Тақиқларга қарамай Хуан Гуайдо уйига қайтди, энди у қамоққа олинадими?

Венесуэлалик мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо мамлакат Олий судининг таъқиқларига қарамай, Венесуэла Президенти Николас Мадурога қарши минтақавий босимни кучайтиришга қаратилган кампанияни қўллаб-қувватлаш учун Лотин Америкаси давлатларига ташрифидан сўнг Венесуэлага қайтиб келди.

Гуайдо ва унинг рафиқаси, Каракасдаги Майкетии аэропортига келиб тушди ва у ерда минглаб тарафдорлари томонидан кутиб олинди.

Гуайдо ўзининг твиттердаги саҳифасида барча тарафдорларини бирлашишга чақирган ва “бизнинг кўп қўллаб- қувватловчиларимиз бор ва бизнинг озодликда юришимиз учун уларнинг ёрдами жуда зарур”, дея айтиб ўтган.

Сал аввалроқ Николас Мадуро ўз интервьюларида, “у шунчаки қаерга хоҳласа бориб келолмайди, бизнинг қонунчилигимизга кўра у тезда ҳибсга олиниши зарур”, деган эди.

Аммо айни дамда Гуайдо ўзининг минглаб тарафдорлари қуршовида Каракас бўйлаб митинглар ўтказмоқда. Агар у ҳукумат полицияси томонидан ҳибсга олинадиган бўлса, Гуайдо тарафдорлари ва ҳукумат кучлари ўртасида жуда катта муаммо келиб чиқиши мумкин.