ЎзА Ўзбек

14.02.2019 15:01 Чоп этиш версияси

Тўй тантаналари ўтказиш масаласида қоидалар ишлаб чиқилмоқда

Тўй тантаналари ўтказиш масаласида қоидалар ишлаб чиқилмоқда

Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти маъмурияти тўй тантаналари ўтказиш масаласида қоидалар ишлаб чиқмоқда. Бундан кўзланган мақсад турли тўй маросимларини ўтказишда аҳоли томонидан сарфланадиган харажатларни қисқартиришдан иборат.

Вилоят администрациясининг хабар қилишича, тантаналарга сарфланадиган харажатларни қисқартириш борасидаги таклиф ўтган йили шу каби қоидаларни жорий қилган Қадамжой туманидаги Оқ турпоқ қишлоқ кенгаши аҳолисидан чиқди. Ташаббус ўз самарасини берди, шу сабабли қишлоқ аҳли бу қоидаларни бутун туманга ёйиш керак деган таклифни илгари сурди. Аммо вилоят раҳбарияти бу ташаббусни бутун минтақада жорий қилмоқчи. Қоидалар ишлаб чиқилганидан кейин муҳокама қилиш учун вилоят аҳли ҳукмига ҳавола қилинади.

Норасмий маълумотларга қараганда, Баткен вилоятида ҳар йили дафн ва эҳсон маросимларини ҳисобга олмаганда 6 мингдан ортиқ тантана ўтказилар экан. Маҳаллий иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, минтақа аҳолиси тўйлар учун бир йилда4 миллиард сом (57 миллион долларга яқин)дан ортиқ маблағ сарфлар экан.

2018 йилда Маданият, информация ва туризм вазирлиги тўйларнинг энг яхши сценарийси бўйича танлов эълон қилди. Танловдан кўзланган мақсад тантаналарни жаҳон тажрибаси асосида ўтказиш, харажатларни ҳаддан зиёд кўпайиб кетишига тўсиқ қўйиш, тантаналарни ўтказишда янгича маданиятни жорий қилишдан иборат эди.​​​

ЎзА
2 460