ЎзА Ўзбек

24.08.2018 16:37 Чоп этиш версияси

​Суриядаги нотинч ҳолат халқаро экспертлар нигоҳида

​Суриядаги нотинч ҳолат халқаро экспертлар нигоҳида

Россия ва Туркия давлатлари ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ҳамда Мевлут Чавушўғлу​ Суриядаги нотинч вазият ҳамда конституциявий комиссия тузиш ишларини тезкорлик билан якунлаш масаласида музокара олиб борди, дея хабар бермоқда “РИА Новости”.

Россия ташқи ишлар вазири С.Лавров матбуот анжуманида: “Биз музокара давомида халқаро майдондаги муаммолар қатори, Суриядаги ҳаёт тарзини тартибга солиш, Сочи шаҳрида ташкил этилган Сурия миллий мулоқот конгресси қарорларининг ижро йўлларини назорат қилиш ҳамда тез муддат ичида конгрессда илгари сурилган конституциявий қўмита тузиш масалаларини кўриб чиқдик. Бу йўлдаги фаолиятимиз ҳали давом этади”, деб баёнот берди.

З.Мирзабоева, ЎзА​
5 261