ЎзА Ўзбек

21.10.2019 Чоп этиш версияси

Сурияда Анқара назоратидаги ҳудуд ташкил этилади

Сурияда Анқара назоратидаги ҳудуд ташкил этилади

Туркия ва АҚШ Сурия ҳудудидаги Анқара томонидан назорат қилинувчи хавфсизлик ҳудудини ташкил қилишга келишиб олди. Бу ҳақда “РИА Новости“ га турк Президенти маслаҳатчиси Ясин Актай маълум қилди.

Мазкур ҳудуд 144 километрлик масофада, чегарадан 32 километр ичкарига киради.

Ясин Актайнинг қайд этишича, келишув ҳозирча оғзаки бўлиб, унинг ёзма кўринишда эмаслигидан “келишув мавжуд эмас”, деган хулоса чиқмайди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар АҚШнинг курд тузилмаларининг олиб чиқилиши бўйича ваъдаси бажарилмаса Анқара Сурия шимолидаги амалиётни давом эттиришга тайёрлигини айтган.

2 134
ЎзА