Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.01.2018 19:57 Чоп этиш версияси

Сурия: Синжар ва 4 та аҳоли пункти жангарилардан озод этилди

Сурия қуролли кучлари ва иттифоқчи кучларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли 7 январь куни Идлиб вилоятининг жанубидаги Синжар шаҳри "Жабҳат ан-Нусра" жангарилардан озод қилинди. Бу ҳақда ишончли манбаларга таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, босим остида террорчилар Синжар шаҳри билан бирга яна тўртта қишлоқни тарк этишга мажбур бўлишган.

"Синжар шу чоққача "Жабҳат ан-Нусра" тасарруфидаги муҳим қалъалардан бири эди. Шаҳар Абу Дуҳур ҳарбий ҳаво базасидан 15 километр масофада жойлашган. Шу боис унинг озод этилиши муҳим стратегик аҳамиятга эга", – дейилади манба хабарида.

ЎзА
10 656