ЎзА Ўзбек

19.09.2019 Чоп этиш версияси

Сурия шимоли-шарқида ҳарбий амалиётлар бошланиши мумкин

Сурия шимоли-шарқида ҳарбий амалиётлар бошланиши мумкин

АҚШ билан хавфсизлик ҳудуди бўйича келишувга эриша олмаса, Туркия икки ҳафтадан сўнг Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий амалиётларни бошлайди. 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундай баёнот берди, дейилади Риа Новости хабарида. 

Аввалроқ, Анқара АҚШ билан бу борадаги музокаралар якунига етганини маълум қилганди. Расмий Дамашқ бу келишувга қатъий қарши фикр билдириб, Сурия ҳукумати бу ҳаракатни мамлакат мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз деб баҳолаб, халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид эканини таъкидлаган.

2 733
ЎзА