Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.05.2018 17:10 Чоп этиш версияси

Сурия бўйича Остона музокараларининг барча қатнашчилари ўз иштирокини тасдиқлади

Сурия бўйича Остона музокараларининг барча қатнашчилари ўз иштирокини тасдиқлади 14-15 май кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича Халқаро учрашувнинг қатнашчилари ўз иштирокини тасдиқлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Остона жараёни томонлари музокараларда ўз иштирокини тасдиқлашди. Сурия масаласи бўйича кафил давлатлари бўлмиш Эрон, Россия ва Туркия билан бир қаторда музокараларга Сурия ҳукумати ва мухолиф кучларидан ҳам делегациялар келишади” дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, кузатувчи сифатида Сурия бўйича БМТ Бош котибининг махсус вакили Стаффан де Мистура бошчилигидаги БМТ делегацияси ва Иорданиядан вакиллар қатнашади.

"Россия делегациясига Россия Президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев раҳбарлик қилади. Туркия номидан Ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Онал, Эрондан эса мамлакат ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича катта ёрдамчиси Ҳусайн Ансорий Жабери бошчилигидаги делегация қатнашади.».

ТАССнинг хабар беришича, кафиллар бир кун олдин экспертлар даражасида икки томонлама ва уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ниятида. Барча иштирокчилар билан ўтадиган умумий йиғин 15-майга мўлжалланган.

ЎзА
5 382