Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 12:36 Чоп этиш версияси

Сурия бўйича навбатдан ташқари йиғилиш

Сурия бўйича навбатдан ташқари йиғилиш
Сурия жанубидаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бугун, 5 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот манбаасига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.

“Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсонпарварлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи бошқармасига Сурия жанубида мавжуд гуманитар вазият ва унга муносабат ҳақидаги янгиланган маълумотларни тақдим этишни сўрадик“, – дейилади хабарда.

Шунингдек, маълумотда Жануби-ғарбий Сурияда гуманитар вазиятни яхшилашга қаратилган аниқ қадамлар ҳақида ҳам сўралади.

Бундан олдин АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров телефон орқали сўзлашуви чоғида Жануби-ғарбий Суриядаги вазиятни муҳокама қилишгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

ЎзА
3 172