ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Суданнинг террорчиликни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатидан чиқиши муҳокама қилинади ​

Суданнинг террорчиликни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатидан чиқиши муҳокама қилинади ​

Судан бош вазири Абдулла Ҳамдук ўзининг Қўшма Штатларга ташрифи давомида мамлакатни террорчиликни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатидан чиқарилишини муҳокама қилади. 

Al-Arabiya хабарида айтилишича, бу ҳақда Судан ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Мансур Булад маълумот берган. 

Унга кўра, Ҳамдук Вашингтонда қатор юқори мартабали расмийлар билан учрашади ва олти кун давомида АҚШ билан муносабатлар яхшиланиши бўйича музокаралар олиб боради. 

939
ЎзА