ЎзА Ўзбек

12.07.2019 10:48 Чоп этиш версияси

Суданда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда гумон қилинган 12 киши ҳибсга олинди

Суданда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда гумон қилинган 12 киши ҳибсга олинди

Суданда хавфсизлик хизмати ходимлари мамлакатдаги давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда гумон қилинган 12 кишини ҳибсга олди. Шунга қарамай, исёнчиларнинг раҳнамоси ҳали қўлга олинмади, у қидирилмоқда, деди Судан ўтиш даври ҳарбий кенгаши вакили.

“Унга кўра, исёнчилар ҳарбий кенгаш ва мухолифатнинг музокараларига халақит беришни мақсад қилган”, дейилади РИА Новости хабарида. Аввалроқ ўтиш даври ҳарбий кенгаши давлат тўнтариши бартараф қилинганини маълум қилганди.

ЎзА
1 632