ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Судан ҳаво ҳудуди 14 январдан вақтинчалик ёпилди

Судан ҳаво ҳудуди 14 январдан вақтинчалик ёпилди

Судан ҳаво ҳудуди 14 январдан вақтинчалик ёпилди, деб хабар беради “Al Hadas” маълумотига таяниб REGNUM агентлиги. Бундан ташқари, пойтахт Хартумга қатор махсус тезкор гуруҳлар сафарбар қилинган, айрим кўчаларда йўл ҳаракати тўхтатилган.

Аэропорт йўли Судан миллий армияси бўлинмаси назорати остига олинган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хартумда мамлакат разведка хизматининг тезкор бошқармаси ходимлари ва ҳарбий полициячилар ўртасида отишма бўлгани маълум қилинганди.

1 574
ЎзА