ЎзА Ўзбек

22.08.2019 Чоп этиш версияси

Судан ҳарбий Кенгаш раҳбари Мустақил Кенгаш раҳбари лавозимида иш бошлади

Судан ҳарбий Кенгаш раҳбари Мустақил Кенгаш раҳбари лавозимида иш бошлади

Судан ҳарбий Кенгаши раҳбари генерал-лейтенант Абдул Фаттоҳ ал Бурхон мамлакатдаги Мустақил Кенгаш раҳбари лавозимида ишга киришди. “Sky News Arabia” хабарига кўра, лавозимга тайинланганидан сўнг у Судан Олий суди раиси Неъмат Абдулла олдида қасамёд қилган. Мустақил кенгашдаги бошқа аъзолар эса ал Бурхон олдида қасамёд қилади.

Мамлакат мустақил Кенгаши фаолиятини Ҳарбий кенгаш тарқатиб юборилганидан сўнг бошлайди. Маълумот учун, кенгашга беш нафар армия ва олти нафар жамоатчилик вакили аъзо бўлиб, улар муроса йўли билан сайланган. 

2 617
ЎзА