Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 16:26 Чоп этиш версияси

Суд молиявий жиноятчиларни жами 283 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Суд молиявий жиноятчиларни жами 283 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтидаги банклардан 635 миллион дирхам (170 миллион доллар)ни ўғирлашга уринган 28 кишига Абу-Даби жиноий ишлар суди томонидан жами 283 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Khaleej Times”нинг ёзишича, озодликдан маҳрум этилганлар орасида Ҳиндистон, Покистон, АҚШ, Канада ва Россия фуқаролари ҳам бор. Улар фирибгарлик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда банкларда ноқонуний пул ўтказмалари билан шуғулланиб келган бўлган.

Нашрнинг яна бир маълумотига кўра, ҳукм қилинганлар фақат қамоқ жазоси билан қутулмайди. Жиноятчилар ноқуний ўзлаштиришга ҳаракат қилган 635 миллион дирхам (170 миллион доллар)ни жарима сифатида тўлаб беришлари лозим. Шунингдек, улар ўмаришга улгурган 9 миллион дирҳам ( 3 миллион доллар) ни ҳам банкларга қайтарилиши керак. Озодликдан маҳрум этилган чет эл фуқаролари қамоқ жазосини ўтаб бўлгандан сўнг, ўз мамлакатларига депортация қилинади.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 109