ЎзА Ўзбек

12.04.2020 Чоп этиш версияси

Стюардесса учиш чоғида энг қўрқинчли ҳолат нима эканини ошкор қилди

Стюардесса учиш чоғида энг қўрқинчли ҳолат нима эканини ошкор қилди

Номаълум бир стюардессанинг эътирофича, унинг фаолияти давомида ўзи бошидан кечирган энг даҳшатли ҳолат механик хато туфайли самолетнинг пастга шўнғий бошлагани экан. Бу ҳақда “Express” нашри эълон қилган хабарда айтилади.

Авиация хизматчиси бу ҳақдаги таассуротлари билан форум давомида ўртоқлашган. "Бир гал кишини ақлдан оздирадиган ҳолатга гувоҳ бўлганман, бу воқеа аниқ механик хато оқибатида рўй берган", — дея эслайди борт кузатувчиси.

Стюардессанинг қайд этишича, самолет дабдурустдан ва катта тезликда пастлай бошлаган. Ушбу чора йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга уриниш учун қўлланган.

"Салонда босим йўқолди ва пилотлар уч километрдан ҳам қуйироқ баландликкача туширишга қарор қилишди, — дейди у. — Бутун экипаж қора терга ботиб кетди".

Одатда, самолёт саҳнида сунъий босим ҳосил қилинади. Сабаби, йўловчилар кислород даражаси жуда паст бўладиган жуда юқори баландликда ҳам йўловчилар учун нафас олиш имкони яратилиши шарт.

Баъзан, кутилмаганда босим тушиб кетади ва шундай ҳолларда самолётни дарҳол пастлатиш керак.

"Бахтимизга ўшанда иккинчи пилот вазиятни тўғри баҳолади ва онгли равишда ҳаракат қилиб, машина саҳнини тўғрилашга муваффақ бўлди", — дея ҳикоясини якунлади стюардесса.

1 717
ЎзА